ҲАБИБУЛЛА ТЎЛАГАНОВИЧ ТЎЛАГАНОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИ
2017 йил 7 ноябрда геология-қидирув ишларининг истеъдорли ташкилотчиси, 1957-1985 йилларда Ўзбекистон ССРнинг биринчи геология вазири, профессор, геология-минралогия фанлари доктори Ҳабибулла Тўлаганович Тўлаганов таваллул топган кунига 100 йил тўлган бўлар эди.
Ҳабибулла Тўлаганович Ўзбекистон геология хизматининг ёрқин ва истъдодли ташкилотчиларидан бири эди. Олимнинг хизматлари ҳукумат томонидан муносиб баҳоланган. У СССРнинг Фахрий кон изловчиси. Ўзбекистон ССРнинг хизмат кўрсатган геологи, СССР Давлат ва Ленин мукофотлари лауреати, геология-минералогия фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши V ва VI чақириқлари депутати, Ўзбекистон ССР Меҳнат ифтихори китобига киритилган.Ҳ.Т.Тўлаганов республиканинг геология соҳасини ривожлантириш, уни шаклланиши ва кучли илмий-ишлаб чиқариш комплексига айланишига, ер қаърини ўрганиш ва минерал-хомашё базасини шаклланиши унун кўп ишларни амалга оширди, улар асосида хозирда ҳам халқ хўжалигининг кўплаб масалалари ҳал этилмоқда.
Ҳабибулла тўлаганович 1917 йилда тошкентда, камбағал деҳқон оиладига туғилган. Мактабни ва ишчилар факультетини тугатгач, 1035 йилда Ўрта Осиё индустриал институтга ўқишга киради. Шу авлоднинг кўплаб вакиллари сингари талабалик йилларида “Нижнетагил” конининг гидрогеология партиясида коллектор, прораб бўлиб ишлайди. 1940 йилда “Гидрогеология ва муҳандислик геологияси” мутахассислиги бўйича кон муҳандиси дипломини олади ва Туркманистон геология бошқармасида гидрогеололгия отряди бошлиғи бўлади. Уруш бошланишида. 1941 йилда қуролли кучлар сафига чақирилади. Бутун урушни 1-Белорусия фронти таркибида ўтди. Ватан олдидаги жанговор хизматлари учун Ватан уруши ва Қизил Юлдуз жанговор орденлари, иккита “Ҳурмат белгиси” орденлари ва СССРнинг олтита медаллари билан тақдирланган. Оғир жарохат ва 1944 йилда демоблизация қилинганидан сўнг, у яна Ангрен шаҳрида !Апартак” руднигида гидрогеолог, муҳандис, бош муҳандис, кон бошқарувчи ўринбосари бўлиб, сўнгшра Ўзбекистон Вазирлар Кенгашининг оғир саноат бошқармасида иш олиб борди. 1950 йилдан дала тадқиқотлари билан шуғулланишни бошлайди, Жиззах ва мирзачўл даштларидаги қўриқ ва бўз ерларни, шунингдек яйловларни сув билан таъминлашда катта ҳисса қўшди. 1957 йилда Ҳ.Т.Тўлаганов геология ва ер қаъри муҳофазаси блш бошқармаси бошлиғи сифатида Ўзбекистон геология хизматига бошчилик қилди.
Бу давр геология хизмати учун оғир ва мураккаб эди, чунки бундай хизмат ҳали республикада мавжуд бўлмаган эди. Ушбу хизмат “Союзредметразведка”, “Средаззолото”, “Средазгеохимразведка, “Средазуглеразведка” ва ш.к. кўплаб соҳаларда тарқоқ эди. Яхлит соҳани ташкил этиш, мавжуд геологик материалларни тўплаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш талаб қилинар эди. Айнан шу даврда Х.Т.Тўлагановнинг ноёб истеъдоди ва қобилиятлари тўлиқ намоён бўлди. Унинг ташаббуси бўйича базаларни иш объектларига имкон қадар яқинлаштирган ҳолда ҳудудий ва ихтисослаштирилган геология экспедицияларининг кнг тўрини ташкил қилиш мақсадида республиканинг ғарбий ва жанубий районларида геология ишларинижадаллаштиришнинг бош режаси ишлаб чиқилган. “ўзбекгидрогеология”, 2Ўзбекгеофизика”, “ўзбекнефтегазгеология” трестлари, Марказий кимё лабораторияси, тошкент таъмирлаш-механика заводи, ўқув комбинати ва геология соҳасининг ёрдамчи тузилмалари ташкил этилди. Унинг раҳбарлигида республика геология хизмати, янги илмий-тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш ташкилотларини ташкил қилиниши билан сезиларли мустаҳкамланди. 1957йилда ўрта Осиё геология ва минерал ресурслар институти (САИГИМС), 1959 ва 1960 йилларда Фанлар академияси таркибида Нефт ва газ конлари геологияси ва қидириш (ИГИРНИГМ) институти ва Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (ГИДРОИНГЕО) институти ташкил этилади.улар1969 йилда геология тармоғига ўтказилган. Ушбу ташкилотларда олтинга оид излаш ишлари кенг миқёсда олиб борилади, бу эса олтин маъданли, шунингдек нефт ва газ, кўми, тоғ-кон ва кимёвий хомашёлар, рангли ва нодир металлар, қурилиш материаллари, ер ости сувлари сингари объектларни кенг миқёсда очилишига олиб келди. Мана шу йилларда Ўзбекистонни фойдали қазилмаларнинг кўплаб турларига истиқболли эканлиги тасдиқланган.
Бутун бир авлод одамлари учун Ўзбекистон геология соҳасининг қудрати ва авангард роли унинг номи билан гавдаланади. Ҳабибулла тўлагановичнинг геология соҳасига раҳбарлик қилган бутун давр, унинг шаклланиш, ривожланиш ва тараққиёти даври бўлди. Янги ғояларни илғаб олиш, ўзгарувчан вазиятларда тезда тўғри йўналишни белилаб олиш қобилияти, у ёки бу ишни ривожлантириш қандай натижага олиб келишини, давлат манфаатларига наф келтирувчи ютуқларни олдиндан кўра билар эди. Унинг вазирликни ташкилий тузилишини такомиллаштиришдаги янгиликлари тарқоқ, тор ҳудудий ташкилотлардан “Ўзбекнефтегазгеология”, “Ўзбекгеофизика”, “Ўзбекгидрогеология”, “Самарқандгеология”, “Тошкентгеология”каби йирик ихтисослаштирилган ташкилотларни, ТУЭ (ОМЭ), ТМП (ОМП) ва б. ишлаб чиқариш бўлинмалар мавжуд бўлган ИГИРНИГМ, САИГМС ва ГИДРОИНГЕО институтлари ташкил қилинишига олиб келди.
Янги ташкилий тузимма кучни кичик соҳалар бўйича бирлаштиришга, уларнинг илмий-техник потенциалини ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ёрдам берди, бу эса пираворд натижада конларни излаш қа қидириб чамалашга доир катта муаммоларини ҳал қилишда ҳамда республиканинг ишончли минерал-хомашё базасини ташкил этилишида катта аҳамият касб этди.
Геология-қидирув ишлаб чиқаришини марказий бошқарув тузилиши ҳам ўзгарди, унинг раҳбарлиги остида Давлат ишлаб чиқариш қўмитаси, кейинчалик Ўзбекистон ССР геология вазирлиги ташкил этилди. Ҳ.Т.Тўлаганов аввал қўмита раиси, 1965 йилда эса геология вазири этиб тайинланди.
Ҳабибулла Тўлагановичнинг деярли 30 йиллик фаолияти натижасида геология соҳаси ўзининг барча ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш бирлашмалари, институтлари, заводлари, ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган мавзуга оид ишларнинг кенг тармоқлари билан бирга қувватли индустриал асосга қўйилди. Геология хизмати халқ хўжалигининг асосий соҳаларидан бирига айланди. Нисбатан қисқа дарвда (25-30 йил) республика ҳудудида нодир, рангли, радиоактив ва қора металлар, ёқилғи-энергетика, тоғ-кон, кон-кимё ва ярқираматош хомашёлари, қурилиш материаллари ва ер ости сувларининг 2500дан ортқ конлари ва маъдан намоёнлари очилди. 850дан ортиқ конлар, 100 турга яқин фойдали қазилмалар қидириб чамаланди, уларнинг 60дан ортиғи саноат томонидан ўзлаштирилди. Рудниклар. Шахталар, нефт-газ конлари ва газ узатиш қувурлари, сув олиш иншоотлари, кон-металлургия заводлари ва қурилиш индустриясининг бошқа корхоналари, замонавий шаҳарлар, геололглар учун ўнлаб шаҳарчалар қурилди.
Ҳ.Т.Тўлаганов мутахассис-гидрогеолог сифатида мирзачўлни ўзлаштиришда қатнашади, ирригацион қурилиш, қўриқ ерларни ўзлаштириш ва мелиорация мақсадида муҳандис-геологик тадқиқотлар ишлари комплексига раҳбарлик қилади. У ишлаб чиқариш фаолияти билан бирга жиддий илмий тадқиқот ва жамоатчилик ишларини олиб боради. У 140 яқин илмий мақоллкалар, шу жумладан катта монографиялар, 93та мақола ва монографиялардаги бўлимларни, кўплаб геологик ва муҳандислик-геологик ишларнинг муаллифидир: “Ўзбекистондаги Мирзачўлнинг жанубий қисмидаги тоғолди текисликлари ерларини ўзлаштиришнинг гидрогеололгик асослари” – унинг номзодлик диссертацияси, “нефьтгазли вилоятлар гидрогеололгияси”, “Ўзбекистон ер ости сувларини қидириш иқтисодиёти”, “Ўзбекистоннинг тўртламчи давр сочмалари”.Ҳ.Т,Тўлагановнинг илмий тадқиқотлари мавзуси табиий бойликларни комплек ўрганиш ва ўзлаштириш билан боғлиқ. Унинг номзодлик диссертацияси - “Ўзбекистондаги Мирзачўлнинг жанубий қисмидаги тоғолди текисликлари ерларини ўзлаштиришнинг гидрогеололгик асослари” 1968 йилда ёқланган бўлиб, мазкур муаммо бўйича биринчи йирик умумлаштирилган иш ҳисобланади.
1982 йилда у докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилади – Ўзбекистоннинг тўртламчи давр ётқизиқлари минерал-хомашё ресурслари ва уларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти”. Ушбу жиддий назарий умумлаштириш ва республиканинг тўртламчи давр ётқизиқларининг минерал-хомашё ресурслари бўйича катта илмий муаммонинг ечимидир. Ҳ.Т.Тўлагановнинг бевосита раҳбарлиги ва шахсан иштириокида Ўзбекистоннинг тўртламчи давр ётқизиқларида геологлар томонидан 319та турли кон (шу жумладан 216та номаъдан хомашёлари, 35та ер ости сувлари, 40тага яқин олтин)лар очилган, уларнинг 135таси мукаммал қидириб чамаланган ва ҳозирга қадар саноатда ўзлаштирилмолқда.
У ёш, юқори малакали кадрларни ва геология хизмати мутахассисларини тайёрлашга кўп куч ва вақтини сарфлади. Уларни илмий жиҳатдан ўсишига ёрдам берган ва оталарча талабчанлик ва ғамҳўрлик қилган ҳолда, уларнинг фаолиятини ҳам йўналтириб борди. Ҳар бир мутахассис ишнинг моҳиятини ва ундаги ўз ролини аниқ тасаввур қилар эди. У ишлаб чиқаришда иш олиб борувчи гидрогеологлар ва муҳандис геологларнинг кучли мактабини ташкил қилди.
Ҳ.Т.Тўлаганов бир неча бор чет элларда юртимиз геологияси вакили бўлиб қатнашди. Жамоатчилик асосида ГИДРОИНГЕО институтининг мелиоратив гидрогеология бўлимига бошчилик қилди, фан доктори илмий унвонини олишга доир диссертацияларни ҳимоя қилиш бўйича Ихтисослаштирилган кенгаш аъзоси бўлган.
Ҳабибулла Тўлаганович ўзининг доимо тезда ечим топиши, мураккаб масалларни ҳал қилиши, баъзида қалтислик қарорлар билан бўлсада, тўғри қарорлар чиқариш билан ажралиб турар эди. Ундаги иш кўзини билиш, синчиковлик ва ғамхўрлик, унча яхши биласлик ва масъулиятсизликга нисбатан муросасизлик билан доимо бирга эди.
Ҳабубулла Тўлаганович ҳақли равишда Ўзбекистоннинг ҳозирги нефт-газ саноати асосчиларидан бири ҳисобланади. Унинг геология соҳасига раҳбарлик қилиш даврида республика нефт-газ геологияси хизмати томонидан нефт-газ қазиб олиш саноатининг катта хомашё базаси ташкил этилди ва бугунги кунда ҳам Ўзбекистон Республикасининг ёқилғи-энергетика мустақиллигининг ишончли гаранти ҳисобланади. Қидириб чамаланган захиралар бўйича Ўзбекистон кейинги йилларда нафақат углеводород хомашёсини қазиб олишдаги ўз ўрнини сақлаб қолди, уларни оширди ҳам.
Шўртон кони базасида илғор технология билан жиҳозланган йирик газ-кимё комплекси - Толимаржон иссиқлик элетр станцияси муваффақиятли ишламоқда. Кўкдумалоқ, Ўрта булоқ, Денгизкўл ва бошқа конлар хомашёларида Муборак газни қайта ишлаш заводи қурилган, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилган.
Ҳабибулла Тўлаганович - фан ва ишлаб чиқариш ютуқларини фаол ташвиқотчиси эди. Чет эллардаги конференциялар, симпозиумларда ва кўплаб мақолаларда юртимиз геологияси вакили сифатида бир неча бор қатнашган. Мамлакатимиз кончилик ва нефт-газ қазиб чиқариш саноатининг шаклланиши Ҳ.Т.Тўлаганов номи билан узвий боғлиқ. У ўзига хос қобилиятга эга бўлган йирик раҳбар сифатида кўп йиллик фаолияти даврида Ўзбекистон минерал-хомашё базасини кенгайтиришга катта ҳисса қўшган.
Унинг бевосита иштироки ва раҳбарлигида асл, рангли ва нодир металлар, кимё ва тоғ-кон хомашёлари, нефт ва газ, ер ости сувлари ва бошқа фойдали қазилмаларнинг кўплаб конлари қидириб чамаланган. Кўплаб ирригацион қурилиш, ерлар мелиорацияси ва ўзлаштириш мақсадларидаги комплекс муҳандис-геологик тадқиқотларга бошчилик қилган.
Ҳ.Т.Тўлаганов геология хизматининг малакали кадрлари ва мутахассисларини тарбиялаш ва вояга етказиш ишларига катта куч меҳнат сарфлади. Унинг бевосита иштироки ва ёрдамида ўзбекистонда илмий-тадқиқрт институтлари ташкил қилинган ва улар ўзбек геология мактабини ривожланишида муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Ишлаб чиқаришга оид кўплаб муаммоларга қарамай у геолог-қилирувчиларнинг ижтимоий маиший ва уй-жой эҳтиёжлари тўғрисидаги масалаларни зинхор эсдан чиқармас, уй-жойлар, профилакторийлар, болалар мактабгача муассасалари, дам олиш уйлари, соғломлаштириш масканларини қуриш масаласини ҳал қилишда астоидил ҳаракат қилар эди. Унинг дадиллиги ва кучли иродаси билан Тошкент, Олмалиқ, Ангрен, Самарқанд, Қўқон, Қарши ва Бухоро яқинида геологлар учун уй-жой қуриш учун ер ажратилишига эришилди.
Тажрибали ташкилотчи, тадқиқотчи ва ноёб истеъдод эгаси ўзининг бутункучи ва иқтидорини ҳкеч бир қолдиқсиз геология соҳасига. Халққа, фанга ва нафақат Ўзбекистоннинг, балки Ўрта Осиё республикаларининг ҳам, геология хизматини ривожлантиришга баҳшида этди. Ҳабибулла Тўлаганович ёш авлод учун геологияга ва Ватанга хизмат қилишнинг ёрқин мисоли ҳисобланади